17:30 (20.07.2023)

2031

Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасидаги фирибгарлик ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси катта ҳамшираси С.Ш. юқумли касалликлар бўлимини 6 нафар ҳамширасининг иш ставкасига 0,25 ставкадан қўштириб бериш эвазига уларнинг 2 200 АҚШ доллари ва 1,1 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, С.Ш. томонидан 800 АҚШ долларини қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech