18:00 (08.09.2023)
1929
Хитойлик тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бутун дунё бўйлаб машҳур бўлган ушбу модда метаболик касалликларга чалинган одамларда қалқонсимон без ишига ижобий таъсир кўрсатади.
Фуцзян тиббиёт университети жамоат саломатлиги мактаби тадқиқотчилари 2007-2012 йиллардаги 2582 бемор иштирок этган NHANES I тадқиқоти маълумотларини таҳлил қилишди. Бунда NHANES иштирокчиларнинг соғлиғи ҳолати, шу жумладан қалқонсимон без функцияси, овқатланиши, демографияси ва бошқа маълумотлари тўпланди.
Иштирокчилар жинси, ёши, вазни, гликемик кўрсаткичлари, гипертония ва юрак-қон томир касалликлари мавжудлигига қараб учта кичик гуруҳга бўлинган. Қалқонсимон без касалликлари билан оғриган беморлар тадқиқотдан чиқарилди.
1-гуруҳ (208 киши) метаболик саломатлик нуқтаи назаридан энг заифи эди: бу иштирокчиларнинг тана массаси индекси (ТМИ) ва ёши, шунингдек, гипергликемия, гипертония ва юрак-қон томир касалликлари билан касалланиш даражаси юқори эди. Шуниси эътиборлики, бу гуруҳ энг кам кофеин истеъмол қилган.
2-гуруҳда (543) барча иштирокчилар чекувчилар бўлиб, 90,4% спиртли ичимликлар ичишга одатланган, гуруҳда эркакларнинг фоизи юқори эди. Бу гуруҳдагилар кўп кофеин истеъмол қилган.
3-гуруҳ (1183) метаболизм бўйича энг соғлом деб топилди - унга асосан аёллар, ёшлар ва энг паст ТМИ киради. Ушбу гуруҳ иштирокчиларининг ҳеч бирига гипергликемия, гипертензия ёки юрак-қон томир касалликлари ташхиси қўйилмаган.
1-гуруҳ иштирокчилари қон зардобида тиатроп гормони (ТТГ) энг юқори даражасига эга бўлиб, муаллифлар буни субклиник гипотироидизм ёки очиқ гипотироидизмга ўтишнинг аломати сифатида талқин қилишган. Шу билан бирга, кофеинни кўп истеъмол қилиш (9,97-264,97 мг / кун) таҳлилда ТТГ даражалари билан чизиқли бўлмаган салбий боғлиқликни кўрсатди.