13:27 (20.04.2023)
2788
Коллаген — бу эркаклар ва аёллар танаси учун жуда муҳим бўлган протеин. Соч, тери, тирноқларнинг соғлиғига фойдали таъсир кўрсатади, қариш жараёнини секинлаштиради ва бу микроэлемент бўғинлар фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Коллагенни куннинг қайси вақтида қабул қилиш керак?
—Ушбу қўшимчани қачон ва куннинг қайси вақтида, шунингдек, тўқ ёки оч қоринга қабул қилишнинг аҳамияти йўқ. Протеинларнинг энг кўп парчаланиши ингичка ичакда содир бўлади.
Коллаген дозасини қандай танлаш мумкин?
— Ҳозирда кунига қанча коллаген қабул қилиш кераклиги ҳақида расмий тавсиялар мавжуд эмас. Доза қўшимчанинг шаклига ва уни қабул қилиш мақсадига боғлиқ. 2,5-15 г коллагеннинг кунлик дозаси хавфсиз ва самарали ҳисобланади.
Коллаген қандай қилиб яхшироқ сўрилади?
—Гидролизланган коллаген кукуни сув билан суюлтирилгандан кейин қабул қилинади. Ушбу шаклдаги оқсил яхшироқ сўрилади: унинг ошқозон-ичак трактида сўрилиши тахминан 30 дақиқадан сўнг бошланади.
Коллагенни витаминлар билан аралаштириш мумкинми?
— Коллагенни кўпгина витаминлар ва қўшимчалар билан қабул қилиш хавфсиздир. Коллагеннинг бошқа витаминлар билан салбий ўзаро таъсири ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.
Коллагеннинг энг яхши шакли қайси?
- Кукун — энг яхши йўл коллаген пептидларидан фойдаланиш, чунки унинг таркибида юқори дозадаги ингредиентлар бўлиши мумкин ва уларни деярли ҳар қандай рецептга қўшиш осон.