17:50 (26.09.2023)

1028

Компания касаба уюшмасининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

 “Дори-дармон” акциядорлик компанияси касаба уюшмаси қўмитасининг 2019-2023 йилларда  амалга оширган ишлари ҳисоботига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бўлинмаси (кенгаши)дан вакиллар, шунингдек  компания Бошқарув Раисининг ўринбосари, директорлар ва  барча бўлим бошлиқлари иштирок этишди.

 “Дори-Дармон” АК касаба уюшмаси таркибига ( 22 сентябр ҳолатига)  410 нафар ходим киради, улардан 42 таси “Dori-Darmon Garant”, “Dori-Darmon Invest” ва « Dori-Darmon HCP» МЧЖ ишчиларидир.

Компаниянинг касаба уюшмаси тамонидан 2019-2023 йиллар давомида турли хил оммавий маданий тадбирлар ташкил этилган, шунингдек театр, концерт,  янги йил байрамларига, “Ашхобод сайилгоҳи” ва “Анҳор” истироҳат боғларига ходимлар ва уларнинг фарзандлари учун маданий дам олишларига чипталар олинган.

Ички туризмни ривожлантириш бу мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади. Бугина эмас, балки фуқароларимизга ажойиб саёҳат завқини туйишдек имкониятни ҳам ҳадя қилади. Аслида ҳам,  ўз юртингнинг бетакрор ва сўлим гўшаларига саёҳат қилиш, асрларга тенгдош бўлган тарихий обидаларини зиёрат қилиш, гўзал табиатнинг бебаҳо инъомларидан баҳраманд бўлиш инсон маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган омиллардан саналади.

Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 98 нафар ходимлар учун “Хумсон” санаторийсига, 50 нафар ходимлар дам олишлари учун  «Угам-Кристалл» дам олиш масканига 1 кунлик  саёҳат ҳамда ички туризмни ривожлантириш дастури бўйича Самарқанд ва Хива шаҳарларига турлар ташкил этилган.

2019 ва 2021 йилда компанияда фаолият олиб борувчи ходимларнинг жами 31 нафар  фарзандлари  ёзда  “Happy summer” ва “West camp” оромгоҳларига дам олиш учун юборилган.

2019-2021 йилларда ҳамда 2023 йилнинг ўтган 8 ойи давомида ходимларга 164, 4 миллион сўмлик моддий ёрдам ажратилган.

Йиғилиш давомида касаба уюшмасининг янги таркиби сайланди. Дурдона Салиева касаба уюшмаси раиси,  Саулат Торешов касаба уюшмаси котиби, Гузал Зиямуҳамедова, Гулноза Ҳакимова,  Гузал Худайберганова,  Беҳзод  Саматов ва Диларом Ғиясова касаба уюшмаси аъзолари этиб тайинланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech