18:06 (04.07.2023)
2544
Президент 14 июнь куни коронавирусга чалинган беморлар билан ишлайдиган шифокорлар учун қўшимча пул миқдорини тўрт марта камайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ўзгартиришларга кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган жойларда ишловчи тиббиёт ходимлари ва хизматчилар, шунингдек, ушбу инфексияни аниқлаш ва CОВИД-19 билан касалланган беморларни даволаш лабораторияларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақи устамалари 200 фоиздан 50 фоизгача пасайтирилди. Ўзгартиришлар 15 июндан кучга кирди.
Еслатиб ўтамиз, коронавирус пандемиясининг дастлабки ойларида тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари, коронавирус билан касалланган одамлар жойлаштирилган муассасаларда ва ушбу инфекцияни аниқлаш учун лабораторияларда ишлайдиганлар ва CОВИД-19 билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлган бошқа ходимларга 5 миллион сўмдан 25 миллион сўмгача белгиланган устама тўланган еди. 2021-йил 1-июндан бошлаб суммалар қисқартирилди (2,5-15 миллион сўм), 2022-йил 1-январдан еса ходимларнинг иш ҳақи тариф жадвалига 200 фоизлик қўшимча тўлов жорий етилди.