15:39 (14.09.2023)

1086

Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ

Коррупция иқтисодиётнинг хавф-хатари манбаи бўлиб, айниқса мамлакатда пул оқимини издан чиқаради. Маълумки, иқтисодий ва молиявий хавфсизлик давлат бюджетининг дефицитсиз бўлишини тақозо этади. Коррупция йўли билан топилган даромад очиқ ишлатилмайди. Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 6 июлдаги ПҚ–5177-сон қарорлари ижросини таъминлаш борасида “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг “Комплаенс-назорати” хизмати томонидан доимий равишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соҳага доир қонун ҳужжатларини тизимли равишда тарғибот қилиш ва хуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 12 сентябрь куни “Дори-Дармон” АКда “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида”ги тақдимномаcи муҳокама қилинди.

“Комплаенс-назорати” хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов томонидан тақдимнома юзасидан тўхталиб ўтилди мазмуни барча ходимларга етказилди. Тақдимномага кўра, “Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖ собиқ мансабдор ва масъул ходимлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, жиноят иши судга юборилган.

Шунингдек, тадбирда  Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech