08:45 (06.11.2024)
319
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тайлоқ тумани бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ж.Э. ва Б.А. фуқаро А.Ш.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 88 та капсуладаги дори воситасини 2,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, Ж.Э. ва Б.А. томонидан ушбу дори воситаларини олиб келган "Sh-D." МЧЖ дорихонасидан 31 346 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Учтепа тумани бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган В.Ж. ва бошқалар туман ҳудудидаги савдо дўконида 15 турдаги жами 2 176 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.