15:00 (16.10.2023)
1073
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ш. ва бошқалар 1 000 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Х.Ш.га 25 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, А.Ш.нинг ёнидан 220 дона ва унинг хонадонидан яна 1 800 дона “Зардекс” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.М. 5 дона “Тропикомид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Б.А.га 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан сотиш учун мўлжалланган 103 дона “Тропикомид” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.