17:08 (21.07.2023)
2139
Гелмголтз атроф-муҳитни ўрганиш маркази олимлари маиший маҳсулотлар таркибидаги кимёвий моддалар организмнинг иммунитет ҳужайраларига таъсир қилишини аниқладилар. Иш натижалари Chemosphere журналида чоп этилди.
PFAS - бу истеъмол товарларида кенг қўлланиладиган синтетик бирикмалар гуруҳи. Ушбу моддалар сув ва ёғни қайтарувчи, иссиқликка чидамли ва жуда бардошлидир. Бироқ, PFASнинг асосий хавфларидан бири шундаки, улар парчаланмайди ва атроф-муҳитда, шу жумладан, тупроқ ва сув ҳавзаларида тўпланади. Aввалги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу бирикмалар деярли барча одамларнинг қонида мавжуд. Сўнгги пайтларда бутун дунё бўйлаб мутахассислар PFASни уларнинг саломатликка таъсирини тушуниш учун чуқурроқ ўрганишни бошладилар. Улар аллақачон жигар шикастланишига, гормонал мувозанатининг бузилиши ва туғилиш вазнининг пасайишига олиб келиши маълум.
Янги тадқиқотда муаллифлар PFAS нинг соғлом кўнгиллиларнинг қонидан олинган иммун ҳужайраларига таъсирини ўлчаш учун махсус ишлаб чиқилган иммунологик усулдан фойдаланишди. Тажрибада атроф-муҳитда айниқса кенг тарқалган учта аралашма ишлатилган: учта қисқа занжирли PFAS , учта узун занжирли PFAS ва олтита PFAS . Кейин тадқиқотчилар кимёвий бирикмалар билан боғлангандан сўнг иммунитет ҳужайралари қанчалик фаол эканлигини текширдилар.
Маълум бўлишича, PFAS таъсир қилган ҳужайралар фаоллиги сезиларли даражада паст бўлган. Энг кучли таъсир Т-ҳужайралари яъни иммунитет учун жавоб берадиган ҳужайралар учун қайд етилди: улар бошқа ҳужайралар билан енг пас алоқага ега еди. Енг аниқ таъсирлар олтита PFAS таъсирида кузатилган: иммун ҳужайраларининг беш туридан иккитасининг фаоллиги пасайган. Натижада, патогенларнинг организмга кириши анча осон бўлади ва иммунитет реакцияси заифлашади. Кейинги тажриба шуни кўрсатдики, PFAS таъсиридан кейин Т-ҳужайра фаоллашуви учун масъул бўлган генлар фаолияти сустлашиб кетган.