11:47 (09.10.2024)
456
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африка қитъасидаги Руанда давлатида Марбург геморрагик иситмасини қайд этгани сабаб Ўзбекистонда ҳам касалликни олдини олиш чораларини кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Санитария эпидемиология қўмитаси хабар берди.
Жорий йилнинг 28 сентябрь ҳолатига кўра, Руанданинг 30 та округининг еттитасида, жами 26 та тасдиқланган касалланиш ҳолати рўйхатга олинган ва шундан 6 та ҳолатда ўлим қайд этилган. ЖССТ ушбу эпидемия хавфини миллий даражада жуда юқори, минтақавий даражада юқори ва бутун дунё даражасида паст деб баҳоламоқда.
Марбург вируси иситмасини олдини олиш ва унинг эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасида ҳам давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида фаолият юритаётган Cанитария назорат пунктларининг (СНП) ҳушёрлиги оширилган.
Марбург иситмаси билан касалланишни олдини олиш мақсадида:
“Шу ўринда фуқароларимизга жиддий хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.