09:55 (24.03.2023)
2424
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати ҳукумати Ўзбекистонда 18 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган йўтал сиропини ишлаб чиқарган Marion Biotech фармацевтика компанияси лицензиясини бекор қилди, деб хабар бермоқда Press Trust of India.
"Январ ойидан бошлаб фирма лицензияси тўхтатилди, шундан сўнг батафсил текширув бошланди. Энди фирма лицензияси Уттар-Прадеш гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бошқармаси томонидан бекор қилинди. Фирма энди сироп ишлаб чиқара олмайди", деди ҳукумат вакили.
Aввалроқ, давлат лабораториясида ўтказилган текшириш натижаларига кўра, тергов Marion Biotech дори намуналари “сохталаштирилгани” ва сифат стандартларига жавоб бермаслигини аниқлаган эди.