09:02 (11.08.2023)

1707

Польша соғлиқни сақлаш вазири дори рецептлари билан боғлиқ можаро туфайли ишдан бўшатилди

Польша бош вазири Матеуш Мораветски соғлиқни сақлаш вазири Адам Недзельскийни лавозимидан четлаштиришга қарор қилди. Polsat Newsнинг ёзишича, истеъфога Недзельскийни рецептлар соҳасидаги инновациялар билан боғлиқ жанжалдан кейин тандиқлар остида қолганлиги сабаб бўлган.

Вазир шифокорлар ҳамжамияти томонидан қаттиқ танқидга учради: Познанлик шифокорлардан бири телевизорга чиқиб, Недзельский томонидан киритилган ўзгаришлардан сўнг баъзи оғриқ қолдирувчи воситалар учун рецептлар бериш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганлиги ҳақида гапириб чиққан эди. Вазир унга жавобан шифокорнинг шахсий маълумотларини, хусусан, у ўзига ёзиб берган дорилар рецептларини шахсий блогида эълон қилган.

Соғлиқни сақлаш вазири этиб Катаржина Сойка тайинланди.

"Мен вазир Адам Недзельскийга глобал пандемия бошланган бир пайтда қийин вазифани ўз зиммасига олгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.- деди Бош вазир Мораветски истеъфоси ҳақида гапирар экан. - Бу жуда қийин вақт эди, COVID-19 янги касаллик, илгари ҳеч ким синовдан ўтказмаган, ўшанда жуда мураккаб вазифаларни бажариш керак бўлганди. <…> Соғлиқни сақлаш вазирлигида олиб борилаётган ишлар тўсиқларсиз бажарилишини таъминлаш тарафдориман”.

Эслатиб ўтамиз, Адам Недзельский 2023 йилда Pfizer компаниясидан мамлакатга коронавирусга қарши вакциналар етказиб берилишига қарши чиққан эди. Унинг сўзларига кўра, касалланиш ҳолатлари камайгани сабабли, Европа Иттифоқи аҳолиси энди дорининг "юз миллионлаб дозаларига" муҳтож эмас.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech