15:26 (06.07.2023)

2310

ССВ: Тизимда 11 та инвестиция лойиҳаси рўёбга чиқарилмоқда

5 июль куни пойтахтимизда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси ва замонавий тиббиёт ривожига бағишланган нуфузли халқаро конференция бўлиб ўтди.

 Унда жаҳоннинг қатор давлатларидан келган тиббиёт соҳаси бўйича етакчи экспертлар, хусусан, халқаро ташкилотлар, нуфузли клиникалар, дунё рейтингда етакчи ўринда турган олий ўқув юртлари вакиллари иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ўз нутқида соғлиқни сақлаш тизимида қандай лойихалар амалга оширилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди:

— Айни вақтда Ҳукумат кафолати остида умумий қиймати 877 млн. долларни ташкил этувчи 11 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Германиянинг КfW банки иштирокидаги қиймати 45,0 млн. еврога тенг “Соғлиқни сақлаш тизимида рақамли технологияларни жорий этиш” лойиҳаси — шулардан бири.

 Шунингдек, Кореянинг "EDCF" жамғармаси иштирокида умумий қиймати қарийб 400 млн. долларлик 4 та йирик лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Улар:

  •  “Катталар учун замонавий кўп тармоқли тиббиёт марказини барпо этиш”;
  •  "Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий жиҳозлар билан таъминлаш";
  •  "Миллий онкология марказини ташкил этиш";
  •  Тошкент шаҳрида Корея тиббиёт олий ўқув юрти фаолиятини йўлга қўйиш" лойиҳаларидир.

Бундан ташқари, Ислом Тараққиёт банки иштирокида қиймати 80,0 млн. долларлик “Ўзбекистон Республикаси онкология хизмати муассасаларини замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозлаш (2-босқич)” лойиҳаси;

Қиймати 80,0 млн. долларга тенг Марказий Осиёда ягона бўлган 8 қаватли, 650 ўринли ва 500 қатновга мўлжалланган маслаҳат поликлиникасидан иборат Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги биноси лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech