16:31 (28.04.2023)

2853

ССВ: Ўзбекистонда Репродуктив тиббиёт ва генетика институти ташкил этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида Репродуктив тиббиёт ассоциацияси томонидан Тошкент шаҳрида Репродуктив тиббиёт ва генетика институти очилди.

2023-2024 ўқув йилидан ушбу институтда клиник ординатура ташкил қилиниб, репродуктолог, акушер-гинеколог каби мутахассислар тайёрлаш бошланади.

Шунингдек, шу йилнинг ўзида хорижий экспертлардан иборат бўлган репродуктология, эмбриология, цитология, генетика йўналишларида илмий татқиқот ишларини олиб борувчи ва ушбу йўналишларда илмий даража берувчи ихтисослашган Илмий Кенгаш фаолияти йўлга қўйилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу замонавий ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлаш Ўзбекистонда илк бор йўлга қўйилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирда мамлакатимиз аҳолиси орасида туғилиш коэффициенти 3,2 ни ташкил этиб, ҳар йили қарийб 1 миллион нафарга яқин чақалоқ дунёга келади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech