13:49 (27.04.2023)
2222
Тиббий адабиётда пешоб ҳайдовчи дорилар диуретиклар деб аталади. Бу дори воситаси саналади ва шифокор рецептисиз ишлатилмаслиги керак.
Улар клиник тадқиқотлар ва протоколларда аниқ белгиланган кўрсатмаларга эга. Одатда, диуретиклар юрак ва қон томирлари касалликларини комплекс даволашда — хусусан, артериал гипертензия ва сурункали юрак этишмовчилигида қўлланилади.
Ортиқча вазнли одамларга ҳам баъзида диуретиклар буюрилади — лекин фақат юрак касалликлари мавжуд бўлганда. Ва бундай терапиянинг мақсади вазн йўқотиш эмас, балки юрак-қон томир тизимидаги юкни камайтириш учун ортиқча суюқликни олиб ташлашдир.
Нима учун диуретиклар соғлиқ учун хавфли?
Ортиқча вазнга қарши курашда диуретиклар нафақат фойдасиз, балки хавфли ҳамдир. Чунки суюқлик билан бирга ҳаётий элементлар танани тарк этади — биринчи навбатда натрий ва калий тузлари.
Калий эса бошқа нарсалар қаторида, юракнинг ишига таъсир қилади. Агар жуда кўп миқдорда калий йўқотилса, ўткир юрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин.
Шунинг учун, агар сиз вазн йўқотмоқчи бўлсангиз, ҳақиқатан ҳам самарали ва хавфсиз воситалардан фойдаланиш яхшироқдир — лекин уларни шифокорингиз билан биргаликда танлашингиз керак. Ва шунингдек, рационал овқатланиш ва етарли жисмоний фаолият ҳақида ҳам унутманг.