10:04 (18.04.2023)

2746

Муддати ўтган дори воситаларни канализация қувурларига оқизиш мумкин эмас — мутахассис

Ҳозир кунда ишлаб чиқарилаётган дори воситалари ўртача 2-5 йилга мўлжалланган. Аммо кўрсатилган муддатдан кўра қандай шароитда сақланиши муҳим.

Махсус дорихоналарда тайёрланиб бериладиган суюқ препаратлар 2-3 кун, кукун ҳолида сув аралаштириладиганини эса 12-14 кунгача қўлланилиши мумкин. Уй шароитида тайёрланадиган дамлама ва қайнатмаларни эса уч кундан ортиқ сақлаб бўлмайди.

Фойдаланиш жараёнида, албатта, музлаткичда туриши керак. Агар суюқ препарат юзасида кўпик ёки рангининг хиралишиши кузатилса, ундан воз кечинг!

Муддати эскирган дориларни эса канализация қувурларига оқизиш мумкин эмас! Яхшиси, қутисига солиб, оғзини беркитинг-да, чиқинди челагига ташланг.

Муаттар Хўжаева, Фармацевтика фанлари номзоди, доцент

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech