17:42 (08.10.2024)
662
Энди Android тизимида қон босимини ўлчаш мумкин
Android учун махсус ускунани талаб қилмасдан смартфон ёрдамида қон босимини ўлчаш имконини берувчи янги дастур ишга туширилди.
Хабарларга кўра, Питтсбург университети тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилган ушбу дастур импулс босимини баҳолаш учун акселерометр, камера ва сенсорлардан фойдаланади. Бу, айниқса, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имконияти чекланган одамлар учун фойдалидир.
Илова смартфон экранидаги қўлнинг ҳолати ва бармоқ босимига қараб гидростатик босимдаги ўзгаришларни таҳлил қилади.
Биотиббиёт муҳандиси Рамакришна Муккамаланинг сўзларига кўра, бу мунтазам тиббий кўрикдан ўтиш имкониятига эга бўлмаган одамларда гипертония касаллигини аниқлашга ёрдам беради.