11:46 (14.07.2023)
2378
Отаго университети олимлари қандли диабетга чалинган одамларда қанд миқдорини камайтирадиган гулни топишди. Тадқиқот натижалари Life Metablism журналида чоп этилди.
Саккиз йил давом этган синовда олимлар георгина гули баргларидан ажратилган учта бирикмани синаб кўрдилар. Тажриба иштирокчиларга преддиабет ёки 2-тоифадаги қандли диабет ташхиси қўйилган. Илгари ҳайвонларда ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики, бирикма миядаги яллиғланишни камайтиради, миянинг инсулин гормонига бўлган сезгирликни оширади ва қондаги қанд миқдорини меёрланишини яхшилайди.
Энди маълум бўлишича, георгина экстрактидан олинган ўсимлик молекуласи диабетга чалинган беморларнинг қондаги қанд миқдорини барқарорлаштиради.
Технология аллақачон патентланган ва тадқиқотчилар қондаги қанд ва инсулин даражасини нормал сақлашга ёрдам берадиган георгина экстрактидан табиий қўшимчани бозорга чиқариш учун тижорат компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйишди.