14:17 (14.06.2023)
2179
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ҳамда мазкур ҳудудда фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлар (истиснолар бор) 2028 йил 1 январгача:
➖ фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
➖ ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича, ЯТТлар эса йилига БҲМнинг бир баравари (330 минг сўм) миқдорида тўлайди.
❗️ Агар солиқ тўловчи мазкур имтиёзлар билан бир қаторда бир вақтнинг ўзида бошқа асослар бўйича солиқ имтиёзларига доир ҳуқуққа эга бўлса, бундай солиқ тўловчи ўз ихтиёрига кўра энг қулай солиқ имтиёзини танлашга ҳақли бўлади.