12:19 (15.06.2023)
2535
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» томонида ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги айрим дорихоналардан харид қилинган «Нейромидин 20 мг таблетки №50 таблеток» (серия 40220, яроқлилик муддати 02.2025, АО «Олайнфарм») қалбакилаштирилган дори воситаси эканлиги аниқланди.
Ушбу дори воситасини муомаласига чек қўйиш мақсадида, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, давлат рўйхатидан ўтмаган, қалбакилаштирилган дори воситаси зудлик билан муомаладан чиқарилиши ҳамда дори воситаларининг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда йўқ қилиниш бўйича тегишли кўрсатма берилди.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Амалдаги қонунчиликка кўра, ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий ва жиноий жавобгарликлар билан бир қаторда лицензия талаб ва шартларининг қўпол бузилиш ҳолати деб баҳоланиб, лицензияни бекор қилинишига асос бўла олади. Сизларни ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш чораларини кўришингизни сўраймиз.