13:20 (07.09.2023)

2022

Нима учун таблеткаларни минерал сув билан ичиш мумкин эмас?

Дорини нима билан бирга ичишни танлаш одатда таъмга асосланади. Мисол учун, кўпчилик аччиқ таблеткаларни ширин нарса билан ичишни афзал кўрадилар.

aif.ru сайти дорилар учун газсиз сувдан фойдаланиш энг яхшиси эканлигини ёзди.
Шу билан бирга, минерал сув билан ичиш тавсия этилмайдиган дорилар мавжуд.

Баъзи дориларни шарбат билан ичиш яхшироқми?

Тавсияларга кўра, дорилар таркибидаги фаол моддалар нима билан ичишингизга қараб ёмонроқ ёки яхшироқ сўрилиши мумкин, масалан темир танқислиги камқонлигини даволашда темир препаратларини нордон шарбат билан қабул қилиш яхши, чунки темир кислотали муҳитда яхшироқ сўрилади ва аксинча, сут билан ичиш тавсия этилмайди, чунки сут маҳсулотлари таркибида темир бўлган препаратларни зарарсизлантириши мумкин.

Нима учун минерал ёки юқори газланган сув билан дори-дармонларни қабул қилмаслик керак?

Бундай ичимликлар дори воситаларини фойдасиз ҳолатга келтириши мумкин: “Газли ичимликлар метеоризмга олиб келади. Мумкин бўлган ферментация туфайли препаратнинг ичакда сўрилиш даражаси пасайиши мумкин. Минерал сув эса ишқорийдир: ишқорий муҳит ошқозонда хлорид кислотани нейтраллайди ва баъзи дорилар сўрилмаслиги мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech