09:31 (25.04.2023)

2357

Олимлар парацетамол устида тадқиқотларни давом эттирмоқда

Парацетамолдан узоқ муддат фойдаланиш қон босими юқори бўлган беморларда юрак хасталиги ва инсульт эҳтимолини оширади. Бу ҳақда Эдинбург университети мутахассисларининг тадқиқот маълумотларига таяниб, Circulation журнали хабар бермоқда.

Тадқиқотда юқори қон босимига эга бўлган 110 нафар кўнгилли иштирок этди. Икки ҳафта давомида улар кунига тўрт марта парацетамол, бошқалари эса плацебо қабул қилишди. Шу билан бирга, субъектларнинг учдан икки қисми ҳам қон босими тушириш учун дориларни ичишган. Натижада, субъектларда ўртача қон босими ортиши аниқланди. Тадқиқот иштирокчилари препаратни қабул қилишни тўхтатгачгина қон босими меъёрга тушди.

Мутахассисларнинг фикрича, парацетамолдан мунтазам фойдаланиш юрак хасталиги ёки инсульт хавфини тахминан 20 фоизга ошириши мумкин.

Аввалроқ парацетамол қабул қилиш жигарга зарарлиги ҳақида маълум бўлган эди. Бундан ташқари шишиқ, қабариқ билан кечадиган аллергик қизил тошма қўзғатиши мумкин.

Парацетамол Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳаётий муҳим дори воситалари рўйхатига киритилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech