11:56 (05.09.2023)

2311

Бангладешда 2023-йилда денге касаллигидан вафот этганлар сони 634 нафарга етди

Ушбу касаллик 2000-йилда мамлакатда биринчи маротаба авж олганидан бери ҳозирги ҳолатни энг ҳалокатли эпидемия деб аташ мумкин.

Бангладешда йил бошидан бери денге касаллигидан вафот этганлар сони 634 нафарга етди. Бангладешда ушбу касалликдан энг кўп ўлим июл (204) ва август (342) ойларида қайд этилган бўлса, сентябрнинг ўтган кунларида 41 нанафар одам вафот этган.

ТАСС агентлигининг маълумотларига кўра, сентябр ойи бошидан буён Бангладешда иситма билан касалланиш ҳолатлари 6494 тага етган, бир суткада 2608 нафар янги бемор аниқланган. Шу билан бирга, ўтган бир ойда касалланганлар сони 71 976 нафарга етди. Январ ойи бошидан буён денге билан касалланганларнинг умумий сони 130 302 нафарни ташкил этиб, 98 мингдан ортиқ бемор тузалиб кетди. 2022 йилда Бангладешда данге касаллигидан 281 киши вафот этган.

Денге ҳар йили мамлакатда июн-сентябр ойларида кучли шамолли ёмғирлар мавсумида тарқалади. Республика ҳукумати чивинларнинг кўпайишини назорат қилиш чораларини кучайтирганига қарамай, бу касаллик билан оғриган беморларнинг сони ортиб бормоқда.

Тропик ва субтропик иқлими бўлган мамлакатларда денге касаллиги кўп тарқалган. Вирус ташувчилари урғочи чивинлардир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сўнгги йилларда денге касаллиги ЖССТнинг барча ҳудудларида тез тарқаладиган инфекцияга айланганини таъкидлайди.

Инфекцияланиш ҳолатлари сони йилига 100-400 миллионни ташкил қилади. ЖССТ маълумотларига кўра, ҳолатларнинг 80% дан ортиғи одатда енгил ёки асемптоматикдир. Aммо вирус потенциал ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ўткир респиратор касалликни келтириб чиқариши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech