Суҳбат чоғида Ўзбекистондаги фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни Афғонистоннинг дори-дармон бўйича давлат харидларида (тендерларида) иштирок этиши каби таклифлар билдирилди.
Бундан ташқари, Афғонистонда Ўзбекистон фармацевтик маҳсулотлари шоурумини ташкил этиш, Ўзбекистон фармацевтик маҳсулотларини Афғонистоннинг тегишли идораларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилиш муддатларини қисқартириш ҳам таклиф қилинди.
Музокаралар якунларига кўра, таклифлар ишлаб чиқиш ва маълумот алмашиш учун қўшма техник ишчи гуруҳ тузиш таклифи қўллаб-қувватланди, унинг таркибини яқин вақт ичида тасдиқлаш ва тақдим этишга қарор қилинди, — дея қўшимча қилди агентлик.