12:04 (27.09.2023)
1868
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассасаси директори Aъзам Нартаевнинг айтишича, фармацевтика соҳасида амалдаги барча меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиши режалаштирилган. Бу ҳақда у шу кунларда Самарқандда бўлиб ўтаётган ИВ Евроосиё фармацевтика саммити 2023 чоғида маълум қилди.
Нартаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда йил бошидан буён ўтказилган стресс-тестлар амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг заифлигини кўрсатди.
“Биз маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаймиз ва инвесторларнинг Ўзбекистонга кириб келиши учун қулай шарт-шароит яратмоқчимиз. Лекин, еҳтимол, ҳар бир киши амалдаги қоидалар ҳақида кўп саволларга ега. Шу боис, беморларимизни сифатли дори воситалари билан таъминлаш учун бизнес билан муносабатларда ёндашувларни қайта кўриб чиқмоқчимиз”, — деди Aъзам Нартаев.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази раҳбари меъёрий ҳужжатларни ўзгартириш жараёнида ташкилот имкон қадар очиқ бўлишини таъкидлади ва бизнес вакилларини соҳа учун шаффоф қоидалар яратиш учун конструктив мулоқотга чақирди.