15:02 (27.09.2023)
1936
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида парламент юқори палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибида кўриб чиқилиши режалаштирилаётган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Мажлисда сенаторлар “Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни ҳам дастлабки тарзда муҳокама қилдилар. Муҳокамада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директор ўринбосари Зафар Тухтаев ҳам иштирок етди.
Ушбу Қонун билан "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунга фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларида соғлом шахсларнинг ихтиёрий равишда иштирок етиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларининг амал қилиш муддатларини ўзгартириш учун имкониятни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари, "Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига донор қони ва унинг таркибий қисмларидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган фармацевтика ташкилотларига донор қони ва унинг таркибий қисмларини хусусий тартибда тўплашни, тайёрлашни, қайта ишлашни ва сақлашни амалга оширишга рухсат берадиган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қонун қон препаратларига бўлган еҳтиёжни маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қоплашга, дори воситаларининг янги турлари ишлаб чиқарилишига хизмат қилади.
Сенаторлар томонидан Қонунларни навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритиш юзасидан қарор қабул қилинди.