09:33 (24.01.2023)

88

Ўзбекистонда туберкулёз билан касалланган 18 минг бемор дори билан таъминланади

not found

“2023–2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–12-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди

Ҳужжат кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб:
- латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сонини 1 миллионтагача етказилади.
-бу касалликка чалинган шахсларни профилактик даволаш қамровини 21 мингтагача оширилади.
-туберкулёз микробактериясини тезкор ген-молекуляр ташхислаш қамровини 120 мингтагача етказилади.
-туберкулёз билан касалланган 18 минг нафар беморни дори воситалари билан таъминланади.

Хусусан:
а) 1-қатор (дорига сезувчан туберкулёз билан касалланган беморлар) – 15 минг;
2 ва 3-қаторлар (дорига резистент туберкулёз билан касалланган беморлар) – 3 минг (2020-й. – 1,9 минг, 2021-й. – 2,3 минг);

б) туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли орасидан туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхати шакллантирилади ҳамда:
- ўсмирлар ва катталар рентгенологик (йилига 3,5 миллион);
- болалар иммунологик (йилига 520 минг) текширувдан ўтказилади.

2023 йил 1 февралга қадар фтизиатрия касаллигининг Ягона электрон реестри ишлаб чиқилади. Хавф гуруҳидаги маҳкумлар билан бевосита алоқада бўлаётган ички ишлар ходимларини йиллик кўриклар доирасида латент туберкулёз инфекциясига скрининг ўтказиш тартиби жорий этилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech