08:44 (23.06.2023)

2395

Ўзбекистонга Иркутсдан глюкометрлар ва тест-тасмалари экспорт қилинади

2023 йилда “Медтехсервис”компанияси Ўзбекистонга ўзининг тиббий асбоб-ускуналари – глюкометр ва қандли диабетда қанд миқдорини назорат қилувчи тест-тасмаларини экспорт қилишни бошлайди. Ишлаб чиқарувчи завод Иркутск вилоятида жойлашган. Шартнома ҳақидаги маълумотлар вилоят ҳокимиятининг веб-сайтида жойлаштирилган.

Биринчи етказиб беришлар 17 миллион рубль миқдорида бўлиши кутилмоқда. Иркутск тест-тасмалари ва глюкометрлар Ўзбекистон Республикаси бўйлаб дорихоналар тармоғи орқали тарқатилади. Бундан ташқари, мамлакатда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

2018 йилда Иркутскда диабетга чалинганлар учун тиббий асбоблар заводи очилган ва 2019 йилда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. «Бу Россияда бундай маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклига эга ягона корхона. 2022 йилда компания ўз маҳсулотларини Россияда сотиш ҳажмини икки баравар оширди. Кейинги қадам – ташқи бозорларга чиқиш», — деди Иркутск вилояти иқтисодий ривожланиш ва саноат вазири Наталья Гершун.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech