15:30 (10.11.2023)

1631

Дунёда биринчи марта бутун кўз трансплантацияси AҚШда амалга оширилди

Нью-Йоркдаги NYU Langone Health жарроҳлари дунёда биринчи марта одамда бутун кўз трансплантациясини амалга оширишди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Шу пайтгача шифокорлар фақат шох пардани кўчириб ўтказишга муваффақ бўлишган. “Кўзни кўчириб ўтказганимиз олдинга қўйилган улкан қадамдир”, деди шифокорлар гуруҳини бошқарган Эдуардо Д. Родригес.

Бемор Aрканзас штатида яшовчи 46 ёшли ҳарбий фахрий Aарон Жеймс бўлиб, у иш жойида юқори кучланишли электр токи уришини бошдан кечирган. Ҳодиса натижасида у юзининг чап томони, жумладан, кўзи, шунингдек, бурни ва оғзи шикастланган. Операция 21 соат давом этган.

Жарроҳларнинг айтишича, трансплантация қилинган орган операциядан кейин "ажойиб саломатлик белгиларини" кўрсатган. Родригеснинг сўзларига кўра, кўриш қобилияти тикланмаса ҳам, ҳаётга яроқли кўз олмасини кўчириб ўтказиш кўплаб янги имкониятларни очади. Жеймс янги кўз билан кўра оладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech