09:00 (15.06.2023)

1996

Pfizer: Болалар учун мўлжалланган антибактериал препаратнинг етказиб берилиши тўхтатилади

Aмериканинг Pfizer компанияси болаларда сифилис ва бошқа бактериал инфекцияларни даволашда қўлланиладиган Bicillin L-A (бензатин пенициллин G) препаратининг етказиб бериш тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирди.

Бу катталар аҳолиси орасида сифилис билан касалланишнинг кўпайиши билан боғлиқ, шу сабабли компания 18 ёшдан ошган беморлар учун препаратнинг дозаларини ошириши керак.

Pfizer AҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат йўллаб, унда компаниянинг пенициллин препаратлари 2023 йилнинг апрел ойидан бери етишмаётганлиги қайд этилганини таъкидлади. Худди шу мактубда айтилишича, юқори нафас йўллари инфекцияларини даволашда ишлатиладиган Биcиллин C-Р 2023 йилнинг учинчи чорагида тугаши кутилмоқда.

2022-йил охирида ЖССТ коронавирус чекловлари олиб ташланганидан кейин юқумли касалликлар сонининг кўпайиши туфайли бутун дунёда антибиотиклар – пенициллин ва амоксициллин етишмаслиги кузатилишини маълум қилган эди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech