12:04 (01.08.2024)
975
Ҳамма гап ҳар бир дори шаклининг хусусиятларида: у препаратнинг қанчалик тез таъсир қилишини ва организмда тақсимланишини белгилайди. Шифокор даволаниш самарали бўлиши учун беморга аниқ шаклини тайинлайди.
Касаллик турига қараб, яхши сўриладиган ва керакли жойга таъсир қиладиган дори шакли танланади. Масалан, томоқ оғриғини даволашда сироплар афзалроқ бўлиши мумкин.
Шифокорлар дори қабул қилиш жараёнини енгиллаштириш учун, беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда, айниқса ютиш билан боғлиқ муаммолари бўлган беморларга эритмалар ёки сиропларни тавсия қилишлари мумкин.
Дорини организмда сўрилиш тезлиги ҳам рол ўйнайди. Инъекциялар масалан, инсулин ёки гепарин кўпинча организмда препаратнинг керакли концентрациясига тезда эришиш керак бўлганда қўлланилади. Мисол учун: худди шундай таъсир қилувчи моддаси бўлган таблеткалар анча секинроқ сўрилади.
Суртиш қулайлиги ва жигарга салбий таъсирини камайтириш учун баъзилар малҳам ёки гелларни афзал кўришади. Дорининг бу шакллари фаол модданинг овқат ҳазм қилиш тизимини четлаб ўтиб, тери орқали қонга ўтишига имкон беради.