14:45 (16.08.2023)
1624
Бу рақамлар Огайо штати университети (АҚШ) қошидаги Векснер тиббиёт маркази мутахассислари томонидан чоп этилган. Мутахассислар дори аллергияси учун синовдан ўтган 261 нафар катта ёшли инсонларни (77% аёллар) таҳлилларини баҳолади. Ушбу инсонларда 0 дан дошлаб 10 дан ортиқ ҳолатларда дори аллергияси кузатилган. Шу билан бирга, иштирокчиларнинг 75,5 фоизида бир марта аллергия ҳолатлари юзага келган.
Юқори сезувчанликнинг энг кенг тарқалган сабаби :
-антибиотиклар (55,3%), улар орасида пенициллин етакчи (32%),
-кейин вакциналар (14,6%)
-ва стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дорилар (6,6%).
166 беморда (63,6%) дастлабки консультация тўғридан-тўғри икки босқичли оғзаки синовдан сўнг тери тести каби қўшимча тасдиқловчи диагностикадан ўтиш тавсияси билан якунланган.
Беморларнинг 17,6 фоизида дори аллергияси ташхиси ён таъсир ёки муросасизлик сифатида таснифланган , 14,2% аллергия ривожланиш эҳтимоли туфайли препаратни қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилган, 2% госпитализия учун касалхонага ётқизилган.
Дори аллергияси аниқланган беморларнинг аксариятига қўшимча текширувдан ўтиш тавсия этилганига қарамай, уларнинг деярли учдан бир қисми шифокорлар тавсиясига амал қилмаган. Кейинги текшириш учун клиникага қайтиш тавсия этилган 54 нафар (32,5%) бемор ташхисни якунламаган, улардан 35 нафари (65 фоизи) бошқа шифокор қабулига ёзилмаган.
Муаллифларнинг фикрига кўра, дори аллергиясининг нотўғри ташхиси соғлиқни сақлаш харажатларининг ошишига, шунингдек, дорини нотўғри танлаш туфайли ножўя таъсирларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.
“Аниқ ечимлардан бири бу синовни дори аллергияси кузатилган дастлабки кунда ўтказишдир”, деб хулоса қилишди тадқиқотчилар.