18:01 (10.09.2024)

582

Қалбаки дори воситалари янада камроқ бўлади

Тошкент шаҳрида 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди, унда мамлакатлар бош вазирлари Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин иштирок этди.

Учрашув якунлари бўйича қўшма коммюнике қабул қилинди ҳамда бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.

Хусусан, бош вазирлар Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин иштирокида дори воситаларидаги маркировка кодларини ўзаро алмашиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон ва Россия ўртасида бир мамлакатдан бошқасига олиб чиқилаётган дори воситалари тўғрисида маълумот алмашишга қаратилган.

Ушбу қадам қалбаки ва сохта дориларга қарши курашни сезиларли даражада кучайтиради. Ҳозирда фаолият кўрсатаётган мониторинг тизими дорихоналарга контрафакт маҳсулотларнинг кириб келишининг олдини олишга ёрдам беради. Бундан ташқари, келишув экспорт қилинадиган дори воситаларни маркировкалаш харажатларини камайтиради ва ишлаб чиқаришда катта шаффофликни таъминлайди, бу эса ўз навбатида беморлар учун хавфсизликни оширади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech