09:08 (05.07.2023)

2506

Кофеиннинг самарадорлиги шубҳа остига қўйилди

Минью университети олимлари концентрацияни ва иш фаолиятини яхшилаш учун кофеинни ягона модда сифатида қабул қилиш самарадорлигини шубҳа остига олишди. “Frontiers in Behavioral Neuroscience” журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатадики, кофеинни ўзини истеъмол қилганда (қаҳвада эмас) иштирокчилар миясининг тегишли ҳудудларини фаоллаштирмаган. Бу ичимлик ичиш пайтида плацебо эффекти келиб чиқиши ҳақида дарак бериши мумкин. 

Тадқиқот давомида иштирокчилардан тадқиқот бошланишидан камида уч соат олдин кофеинли овқатлар ва ичимликлардан воз кечишлари талаб қилинган. Кейин субъектлар кунига камида бир чашка қаҳва ичишган ва мутахассислар уларни миясини МРТ орқали 2 маротаба текширишган: бири кофеин ёки стандарт чашка қаҳвани қабул қилишдан олдин ва 30 дақиқадан кейин. Жараён давомида иштирокчиларни ўзини бўш қўйиши ва ҳеч нарса ҳақида ўйламаслик талаб қилинган. 

Тадқиқотчилар кофе ичган иштирокчиларда миянинг айрим соҳаларида юқори фаоллик кузатилишини тахмин килшган эди. Бироқ, маълум бўлишича, кофеинни истеъмол қилиш ҳам, кофе истеъмол қилиш ҳам одамларни дам олишдан вазифани бажаришга ўтишга бир хил даражада тайёр қилди. Шу билан бирга, бир финжон қаҳва ичиш миянинг хотира, когнитив назорат ва мақсадга йўналтирилган хатти-ҳаракатларида иштирок этадиган қисмларини кучайтирди. Бироқ, иштирокчилар фақат кофеин қабул қилганда, бу ҳудудлар унчалик фаол эмас эди. 

Бошқача қилиб айтганда, концентрация учун кофеиннинг ўзи етарли емас - сиз айнан қаҳва ичишингиз керак. Бундан ташқари, бу таъсир кофеин ўз ичига олган бошқа ичимликларни истеъмол қилганда ҳам кузатилмаган. Эҳтимол, унумдорликнинг ошиши қаҳванинг ўзига хос ҳиди ва таъми ёки ушбу ичимликни қабул қилиш билан боғлиқ психологик умидлар билан боғлиқ.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech