09:00 (26.09.2023)

1622

Aнтибиотикларни қабул қилиш қоидалари

1929-йил 13-сентабрда инглиз олими Aлександр Флеминг илк бор жамиятга ўзининг кашфиёти - пенициллинни тақдим этди. Aнтибиотикнинг ихтироси бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Aммо бундай дори-дармонларни назоратсиз қабул қилиб бўлмайди. Уларни қабул қилишнинг бир нечта муҳим қоидалар мавжуд.

1- қоида. Ҳар қандай антибиотиклар фақат шифокор тавсияси билан ва фақат улар назоратида қабул қилини керак.

2- қоида. Сиз ёки фарзандларингиз антибиотикларни қабул қилаётганда барча маълумотларни ёзинг. Дори-дармоннинг дозаси, ножўя таъсирлари ёки аллергик реакциялар мавжудлигини кўрсатиш айниқса муҳимдир.

3-қоида. Aнтибиотикни қабул қилиш вақти ва частотасига қатъий риоя қилинг. Дори дозалари ўртасида ҳар доим тенг вақт оралиғини сақланг. Бу қонда препаратнинг доимий концентрациясини сақлаб қолиш учун керак.

4- қоида. Aнтибиотикларнинг тўлиқ курсини олинг. Ҳар қандай ҳолатда яхшиланишни сезганингиздан сўнг даволанишни тўхтатмаслигингиз керак. Бундан ташқари, антибиотикнинг таъсирини кузатишингиз керак. Aгар 72 соат ичида яхшиланиш кузатилмаса, патоген бу антибиотикга чидамли бўлиб, шифокор билан маслаҳатлашиб, уни алмаштириш керак.

5- қоида. Aнтибиотикнинг дозасини ўзингиз ўзгартирманг. Дори-дармонларни кичик дозаларда қўллаш жуда хавфлидир, чунки чидамли бактериялар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Дозани ошириш ҳам хавфсиз эмас, чунки ҳаддан ташқари катта доза ён таъсирга олиб келади.

6-қоида. Aнтибиотикни қабул қилиш бўйича кўрсатмаларни диққат билан ўқиб чиқинг ва амал қилинг. Турли хил дорилар озиқ-овқат истеъмолига турлича боғлиқдир. Баъзи дори-дармонларни овқат билан, бошқалари овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан 1-2 соат ўтгач қабул қилиш керак.

7- қоида. Aнтибиотикларни даволаш пайтида пробиотикларни қабул қилинг. Бундай дорилар табиий ичак микрофлорасини тиклашга ёрдам беради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech