09:29 (14.08.2023)

1833

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А.нинг ёнидан полиэтилен пакетда жами 204 дона оқ-кўк рангли капсулалар, “Septa Nazal bolalar uchun”, “Нафтимизин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Д. бошқарувидаги “DAMAS” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда жами 15 дона полиэтилен пакетига ўралган жигаррангли ўткир хидли гашиш моддаси, оқ-қизил рангли капсула ва “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech