12:19 (05.07.2023)

2179

Бектемир ва Чилонзор туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.К. бошқарувидаги Наманган вилоятидан келган “Laсetti” русумли автотранспорт воситасида 480 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Д.О.га 35,4 млн сўмга ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Х. ва М.С. 30 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га 1,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech