16:47 (19.05.2023)
2249
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Z.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ш.Р. фуқаро Д.А.га 4 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 200 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг ёнидан ўтказиш мақсадида олиб келинган жами 89 дона оқ қизил капсуладаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, “H.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Х.А. 4 дона “Зардекс” номли дори воситасини 200 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 22 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.