09:58 (16.03.2023)

4650

​​Қандай дориларни таблетка қутисида сақлаш мумкин эмас?

Таблеткалар қутиси - бу тинмай дори ичиб юриши керак бўлган одамлар учун ажойиб девайс. Лекин барча дориларни ҳам бу қутида сақлаб бўлмайди.

Сувга солганда ёки оғиз бўшлиғида эриб кетадиган дорилар, оғиз бўшлиғида жойлашган микро-қон томирлар орқали сўриладиган буккал таблеткалар, тил тагига ташланадиган (сублингвал) дорилар таблеткалар қутисида сақланмаслиги керак. Уларнинг парчаланиниши осон, оддий намлик таъсирида ҳам тез парчаланиб кетади. Бу дориларнинг барини асл қадоқда сақлаш даркор.

Шунингдек мазкур дори воситаларини асл қадоқдан олаётганда қўлларингиз қуруқ бўлишига ҳам эътибор қаратинг.

Яна антибиотиклар ҳам таблеткалар қутисида сақланмайди, чунки бу дори воситаларинг аксарияти ташқи муҳит таъсирида ўз фаоллигини йўқотади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech