09:20 (07.03.2023)

2778

Қўқонда психотроп дори воситаларининг катта партиясини Тошкентга олиб ўтиш тўхтатиб қолинди

Психотроп дори воситалари олиб ўтилиш ҳолати аниқланди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қўқон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Malibu” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, фуқаро И.А. 560 дона “Регапен” ҳамда 105 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech