11:01 (22.09.2023)

1064

"Қорақалпақ  Дари-Дармақ” масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур бўлиб ўтмоқда

Айни дамда оммавий ахборот воситалари учун "Қорақалпақ  Дари-Дармақ” масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур бўлиб ўтмоқда.

“Қорақалпақ  Дари-Дармақ”  МЧЖ таркибида: 19 нафар олий маълумотли фармацевтлар, 67 нафар ўрта махсус  фармацевтлар, 43 нафар бошқа  мутахассисликка эга  ходимлар ишлайди.
“Қарақалпақ  Дари-Дармақ” МЧЖ Қорақалпоғистон  Республикаси  Соғлиқни  Сақлаш вазирлигига  қарашли  барча  даволаш профилактик муассасаларини ҳамда  амбулатор  шароитда  даволанаётган  беморларни  таркибида гиёҳвандлик воситалар ва  психотроп  моддалар сақловчи  дори воситалари,  кучли  таъсир  қилувчи  дори воситалари билан узликсиз  таъминлаб  келмоқда.

"Қарақалпақ  Дари-Дармақ” МЧЖнинг 2023 йилнинг 6 ойи давомида товар  айланмаси  жами  6 109 188,7 сўмни  ташкил  этди, жумладан  улгуржи  савдо -2 878 922,4 сўм,  чакана савдо – 3 230  266,3 сўм.        
         
Жорий йилнинг 6-ойи давомида  маҳаллий  ишлаб  чиқарувчи  корхоналардан  1,7 млрд. сўмга дори  воситалари  сотиб  олинди.

Ҳисобот даврида республика  даволаш   профилактика  муассасалари 2,6 млрд. сўмлик  дори  воситалари  ва  тиббиёт буюмлари  билан   таъминланди.

Жамият томонидан республиканинг барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида 83 та ижтимоий дорихоналар ташкил этилган. 

Фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи маҳаллий корхоналар GDP - Зарур дистрибьюторлик амалиёти талабларига жавоб бериши лозим.  Жамият «Зарур амалиётлар маркази» Давлат унитар корхонаси томонидан  2023 йил апрель  ойида   Ўзбекистон  Республикаси  Давлат  стандарти “Oz Dst 2764:2018  “Зарур дистрибъюторлик  амалиёти - GDP” Давлат  стандарти талабларига  мувофиқлигини тасдиқловчи сертификат олди.  

Жамият омборхонаси  GDP стандарти  бўйича  фаолият  юритмоқда,  бунинг  учун омборхонада барча  шарт-шароитлар  яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги  “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон Қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг 14 тоифаси рўйхати тасдиқланган.  Мазкур тоифадаги шахсларга  шифокор  рецепти асосида бепул дори  воситалари билан  таъминлаш  мақсадида  жорий  йилнинг  6 ой  давомида   511 182,2  сўмлик  дори  воситалари  бепул   берилди.

"Қарақалпақ Дари-Дармақ” масъулияти чекланган  жамияти томонидан 4 та махсус жиҳозланган “Кўчма дорихона"лар ташкил этилган бўлиб, бу дорихоналар орқали Қорақалпоғистон  Республикасининг  олис, чекка ҳудудларида  яшаётган аҳолисига  зарур дори воситалари арзон нархларда сифатли етказиб берилмоқда. 

Бугунги кунда ушбу “Кўчма  дорихоналар” белгиланган  тартибда  туман ҳокимлари  томонидан  тасдиқланган  жадвал асосида республиканинг  барча  туманларига, жумладан олис Муйноқ   тумани Шеге, Шағирли, Порлитаў, Уч сой, Ҳаким ата овул  фуқаролар  йиғинларига,   Чимбой, Тахтакупир,  Қўнғирот,  Беруний,  Амударё,  Турткул ва Нукус шаҳрининг олис ҳудудлари бўлган  “Бес тобе” ва “Қос кол” посёлкаларига бориб,  аҳолига хизмат қилмоқда.

Пресс-тур давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишмоқда

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech