15:49 (07.03.2023)
2717
ETHealthworld ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши ва Ҳиндистон фармацевтика саноати курашаётган қалбаки дори-дармонлар савдосини чеклашнинг таъсирини тушуниш учун баъзи соҳа мутахассислари билан суҳбатлашди. Н2 рўйхатидаги препаратлар учун QR кодлари/штрих-кодларини жорий этиш Ҳиндистон бозорида қалбаки дорилар муаммосини ҳал қилиши мумкин, аммо бозорда қалбаки ёки сифатсиз дори-дармонлар сотилишини бартараф эта олмайди.
Мумбай: соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазирлиги (MoHFW) 2022 йил 17 ноябрда бюллетен чиқарди. Расмий газеталарда бюллетендаги маълумотлар 2022 йил 15 июнда оммага эълон қилинди, унда қоидалар лойиҳаси бўйича жамоатчиликдан келиб тушган эътирозлар ва таклифлар марказий ҳукумат томонидан кўриб чиқилди.
Хабарноманинг моҳияти қуйидагилардан иборат: H2 иловасида келтирилган дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар ўзларининг асосий қадоқлари ёрлиғига штрих-код ёки тезкор жавоб (QR) кодини чоп этишлари ёки бирламчи қадоқ ёрлиқда жой етарли бўлмаса, иккиламчи қадоқнинг ёрлиғида аутентификацияни осонлаштириш учун дастурий таъминот томонидан ўқилиши мумкин бўлган маълумотларни сақлайдиган QR кодларни қўшиб қўйишлари керак. 2023 йил 1 августдан бошлаб фармацевтика компаниялари H2 иловада кўрсатилган 300 та ишлаб чикарувчиларнинг дори воситаларида QR кодлари/штрих-кодларни қўллаши шарт.