15:57 (19.06.2023)

2247

Қурбон ҳайити 28 июнга тўғри келади

19 июнь, душанба куни Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир, дея маълум қилди  Ўзбекистон Мусулмонлари идораси. Шунга кўра, бу ойнинг 10-санасидан бошланадиган Қурбон ҳайити байрами милодий 28 июнь, чоршанбага тўғри келмоқда.

Қурбон ҳайити муносабати билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech