11:40 (02.10.2024)
248
Ливерпул университети, Лондон Қироллик коллежи ва Кембриж университети олимлари CОВИД-19 нинг мияга жиддий таъсирини аниқладилар.
Олимлар назорат гуруҳига қараганда COVID-19 билан касалхонага ётқизилган беморларнинг когнитив функциялари (бу одамларнинг ақлий жараёнлари, фикрлаш қобилияти, хотира функциялари ва эътиборининг ёмонлашишига олиб келадиган ҳолатлар) 12-18 ойдан кейин ёмонлашганини аниқладилар. Бу бузилиш мия ҳажмининг кичрайиши, шунингдек, мия шикастланишига сабаб бўладиган оқсилларнинг кўпайиши билан боғлиқ. Маълумотлар шуни кўрсатадики, когнитив бузилиш 20 йиллик нормал қаришга тенг.
Тадқиқот учун 351 бемор жалб қилинди. Уларнинг барчаси оғир шаклда COVID-19 билан касалланган ва касалхонага ётқизилган. Уларнинг когнитив кўрсаткичлари 3000 нафар назорат гуруҳидаги инсонларнинг кўрсаткичлари билан таққосланди. Когнитив тестдан ташқари, мия ҳажмини баҳолаш учун магнит-резонанс томографияси (МРТ) ва асаб ҳужайраларининг шикастланиши билан боғлиқ биомаркерлар даражасини ўлчаш учун қон тестлари ўтказилган.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, COVID-19 билан касалланган беморларда, ҳатто касалхонага ётқизиш пайтида сезиларли неврологик асоратлар бўлмаса ҳам, когнитив нуқсонлар кузатилади. Бу шуни кўрсатадики, COVID-19 аниқ неврологик ташхисларсиз ўз-ўзидан когнитив бузилишларни келтириб чиқариши мумкин. МРТ таҳлили, шунингдек, когнитив функция билан боғлиқ бўлган соҳаларда мия ҳажмининг кичрайишини кўрсатди.
Тадқиқотчилар, шунингдек, қондаги мияга зарар етказадиган оқсиллар даражасининг ошиши мия ҳажмининг кичрайиши билан боғлиқлигини таъкидлади, бу COVID-19 дан кейин когнитив бузилишнинг асосий биологик механизмларини кўрсатади. Олимлар ушбу механизмлар грипп каби бошқа оғир инфекцияларда ҳам кузатилиши мумкинлигини айтишмоқда ва бу ўрганишни талаб қилади.
Топилмалар COVID-19 нинг мия ва когнитив функцияга узоқ муддатли таъсири ўрганиш учун тадқиқотларларни давом эттириш зарурлигини кўрсатади.