12:02 (21.09.2023)
1807
Пенсилвания университети қошидаги Перелман тиббиёт мактаби олимлари одамларда Лайм касаллигига қарши биринчи экспериментал мРНК вакцинасини ишлаб чиқдилар. Тадқиқот Molecular Therapy журналида чоп этилди.
Дастлабки синовлар ҳайвонлар моделида ўтказилди. Синов субйектлари битта емлашдан кейин кучли антителалани ишлаб чиқарди ва Т-ҳужайра фаоллиги ошди. Бундан ташқари, узоқ муддат ичида инфекциянинг олдини олишга ёрдам берадиган кучли Б-ҳужайрали иммунитет реакцияси кузатилди.
Касалланган шомил чақиши орқали юқадиган боррелиоз деб ҳам аталадиган Лайм касаллиги, Боррелиа бактериялари келтириб чиқарадиган юқумли касалликдир.
Инфекциялангандан кейин бемор иситма, бош оғриғи, чарчоқ ва тери тошмасидан шикоят қилиши мумкин. Aгар даволанмаса, инфекция бўғимларга, юрак ва асаб тизимига тарқалиши мумкин.
Aйни пайтда дунёда Лайм касаллигига қарши фақат итлар учун вакциналар мавжуд, ва одамлар учун бундай вакцина ҳали яратилмаган еди.