09:03 (27.09.2023)
1773
Россияда дорихона соҳасида кадрлар етишмовчилиги кучайиб бормоқда. Қайд этилишича, ёшлар бу касбга киришни истамайди. Бу унинг нуфузининг пасайиши билан боғлиқ, чунки дорихона фаолияти соғлиқни сақлаш билан эмас, балки савдо билан боғлиқ.
Жорий йилда олий ўқув юртлари бюджет ўринлари учун ҳам “Дорихона” йўналишига абитуриентларни жалб эта олмади. Бу йўналишда ўқишга борганлар эса кўп ҳолларда дорихоналарда эмас, фармацевтика компанияларида ишлашни афзал кўрадилар.
Бугунги кунда ҳар учинчи дорихона провизор ва фармацевт етишмаслигига дуч келмоқда. Москвада дорихона ходимларининг деярли ярми фармацевтика маълумотисиз ишлайди, энг яхши ҳолатда улар ҳамширалар ёки фелдшерлардир. Чекка қишлоқларда эса тиббий маълумотга эга бўлмаган одамлар дори-дармонларни сотишлари учрайди- дейди мустақил дорихоналар ассоциацияси директори.
Унинг сўзларига кўра, соҳада ҳозирда 30 фоизга яқин мутахассислар етишмайди. Шу билан бирга, дорихоналар сони йил сайин ортиб бормоқда. DSM Group маълумотларига кўра, 2023 йилнинг икки чорагида уларнинг сони 3,5 мингга ошиб, 73,5 мингтага етган. Aсосан, ўсиш йирик шаҳарларда федерал дорихоналар тармоғининг ривожланиши билан боғлиқ. Дорихоналар тез-тез ёпилади, чунки ишдан бўшаган фармацевтнинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ.
Мустақил дорихоналар уюшмаси Россияга қўшни ва дўст давлатлардан ихтисослашган мутахассисларни жалб этиш орқали кадрлар етишмовчилигига қарши курашишни таклиф қилмоқда.