13:30 (19.04.2023)
2116
Россия Давлат Думаси дарҳол иккинчи ва учинчи ўқишда тиббий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхатига олинган дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун жарима миқдорини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу билан психофаол дори воситаларини шифокор рецептисиз истеъмол қилишнинг олдини олиш мақсад қилинган.
Ҳозирда мансабдор шахслар рецепт асосида бериладиган дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун 5 минг рублдан 10 минг рублгача, юридик шахслар учун — 20 минг рублдан 30 минг рублгача жарималар назарда тутилган. Бундай қоидабузарликлар учун фармацевтларга 1,5 мингдан 3 минг рублгача пул жазоси қўлланилади. Россия Федерациясининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, фармацевтлар 10 мингдан 20 минг рублгача жарима тўлашлари керак. Шунингдек, улар олти ойдан бир йилгача муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.
Агар рўйхатга олинган дори воситаларини сотишда жиноий ҳуқуқбузарлик белгилари бўлмаса, дорихона ходимлари жаримага тортилади. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун санкция 50 мингдан 100 минг рублгача, юридик шахслар учун — 150 мингдан 200 минг рублгача бўлган миқдорда белгиланади.