09:46 (28.04.2023)

2130

Россияда J&J болалар кукуни (присипка) ишлаб чиқарувчи компанияга қарши биринчи даъво қўзғатилди

Жамоат истеъмолчи ташаббуси Россияда Johnson & Johnson чақалоқ кукуни (присипка) ишлаб чиқарувчи компанияга қарши биринчи даъвони қўзғатди. Аввалроқ Америка Қўшма Штатлари ва Канададаги харидорлар компанияга ишлаб чиқарилган кукунлари саратон касаллигини келтириб чиқаришда айблаб, даъво қилишган.

ОПИ ҳужжатида келтирилишича, J&J кукунларида канцероген тальк борлиги 1970 йиллардан бошлаб аниқлана бошлаган. Бир неча ўн йиллар ўтгач, бундай кукунни қўллаганидан кейин аёлларда тухумдон саратони пайдо бўлганлиги айтилади.

Компания истеъмолчилардан 38 000 та даъво қабул қилди. 2020 йилда J&J АҚШ ва Канадада тальк болалар кукуни сотишни тўхтатишини эълон қилди.

Маҳсулот хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирлар туфайли унга бўлган талаб кескин камайди. 2022 йил август ойида J&J 2023 йилда бутун дунё бўйлаб сотувларни тугатишини эълон қилди. Апрель ойи бошида J&J келгуси 25 йил ичида тальк болалар кукуни билан боғлиқ суд ишларини ҳал қилиш учун 8,9 миллиард доллар сарфлашини айтди.

J&J таъкидлашича, унинг тальк асосидаги маҳсулотлари хавфсиз ва саратон касаллигига олиб келмайди.

Компаниянинг юристлари кукун ва саратон ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳақидаги маълумотлар илмий аҳамиятга эга эмаслиги ва даъвогарларнинг адвокатларини компаниядан иложи борича кўпроқ пул талаб қилишда айблашади.

"Известия" J&J бош офисига, шунингдек, Россиядаги ваколатхонасига болалар кукунини россияликларга сотиш билан боғлиқ вазият ва истеъмолчиларнинг компенсация олиш имконияти ҳақида изоҳ беришини сўраб, сўровлар юборди. Роспотребнадзор тергов бошланганини маълум қилди. Роскачество компания маҳсулотлари бўйича тадқиқот ўтказмаганликларини таъкидлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech