09:00 (05.04.2023)
2482
"Честный ЗНАК" маҳсулотларни маркировкалаш ва назорат қилиш миллий тизими ўзининг мобил иловаси маълумотларини таҳлил қилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида дори-дармонларни сотиб олаётганда, фуқаролар кўпроқ арбидолни текширишди, шунингдее, тауфон кўз томчилари, аскорбин кислотаси, омез ва омепрозол, аквадетрим, кардиомагнил, пенталгин, парацетамол, ингаверин ҳам кучли ўнликка кирди. Умуман олганда, илова фойдаланувчилари шу вақт ичида деярли 600 минг пакет турли дори воситаларини сканерлашди.
“Честный ЗНАК” мобил иловаси туфайли россияликлар дорихоналарда ҳар қандай, ҳатто энг кам учрайдиган дори-дармонларни топиш имкониятига эга. Илова товарларни маркировкалаш ва назорат қилиш бўйича давлат ахборот тизимининг бир қисмидир. Муомалага киритилган барча дорилар бугунги кунда индивидуал маркировкалаш кодига эга, тизимда барча дорихоналар, шифохоналар, ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, дори тарқатувчилар ҳақида маълумотлар мавжуд. Дори воситалари муомаласи билан боғлиқ бўлган ҳар бир ташкилот бу ҳақда маълумотларни тизимга узатади. Ушбу маълумот истеъмолчиларнинг фойдасига хизмат қилади. Дори воситаларининг қонунийлиги ва ҳақиқийлигини, яроқлилик муддатини – шу ва бошқа кўп нарсаларни ҳар ким илова орқали текшириши мумкин”, – дейди ИТРМ бош директорининг ўринбосари Реваз Юсупов.
Честный ЗНАК – бу истеъмолчиларга маркировкалаш тизими ва бошқа давлат ахборот тизимларида мавжуд бўлган барча товарлар тўғрисидаги маълумотларга кириш учун ягона ойна. Масалан, илова дорихоналарда исталган дори-дармонларни топишга ва дори-дармонлар бўйича кўрсатмаларни қулай шаклда олишга, уларни қабул қилиш учун сигнални ўрнатишга имкон беради.