14:52 (21.06.2023)

2218

Кичик шаҳарларда энг кўп ҳақ тўланадиган тиббиёт йўналишидаги бўш иш ўринлари таҳлил қилинди

SuperJob юқори маошли иш қидириш хизмати Россиянинг 500 000 дан 1 миллион кишигача бўлган шаҳарларидаги 50 000 бўш иш ўринларини таҳлил қилиб, июнь ойининг тиббиёт соҳасидаги энг кўп маош бериладиган таклифларини автоматик равишда танлаб олди.

Хабаровск, Томск, Рязан, Ярославл, Оренбург, Набережне Челни ва Пензада шифокорлар учун бўш иш ўринлари энг кўп ҳақ тўланадиган лавозимлар орасида биринчи ўринда туради. Июнь ойида улар Томск тиббий-диагностика марказидаги ортопед-тиш шифокорига ва Пензадаги энг йирик кўз клиникасидаги офтальмолог-жарроҳга  200 000 рубль ёки 2 300 доллардан бошлаб маош тўлашга тайёр.

Бундан ташқари, Хабаровскдаги профилактика ва диагностика марказида анестезиолог-реаниматологга 90 минг рубль (1000 доллар атрофида), Рязандаги дерматовенерологга 100 минг рублдан (деярли 1200 доллар), Оренбургдаги стоматолог-терапевтга 80 минг рублдан (950 доллардан сал кўпроқ), Набережние Челни шаҳридаги клиникасида терапия бўлими мудирига — 100 000 рублдан (1200 доллар) маош ваъда қилинган. Ярославлда эса жарроҳга 65 000 рубль (775 доллар) миқдорида маош таклиф этилади.

Июнь ойида энг юқори иш ҳақи таклифлари орасида юқори ва ўрта менежерлар, ИТ мутахассислари, савдо ва мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича менежерлар, муҳандислар ва ҳайдовчилар учун бўш иш ўринлари ҳам бор.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech